Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Яхши кўрган биродарини зиёрат қилиш, у билан ҳамсуҳбат бўлиш, борди-келди қилиш, совға-салом қилиш ҳам суннатдир. Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. айтадилар:


«أَنَّ رَجُلاً زَارَ أَخًا لَهُ فِي قَرْيَةٍ أُخْرَى, فَأَرْصَدَ اللَّهُ تَعَالَى لَهُ مَلَكًا, فَلَمَّا أَتَى عَلَيْهِ قَالَ: أَيْنَ تُرِيدُ؟ قَالَ أُرِيدُ أَخًا لِي فِي هَذِهِ الْقَرْيَةِ, قَالَ هَلْ لَكَ عَلَيْهِ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا عَلَيهِ؟ قَالَ: لاَ, غَيْرَ أَنِّي أَحْبَبْتُهُ فِي اللَّهِ تَعَالَى, قَالَ: فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ, بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ»

«Бир киши бошқа бир қишлоқдаги биродарининг зиёратига борса, Аллоҳ унинг учун бир фариштани пойлоқчи қилиб қўяркан. Ҳалиги киши пойлаб турган фариштанинг ёнига келгач, фаришта ундан: «Қаерга бормоқчисан?», деб сўраркан. У «Шу қишлоқдаги бир биродаримникига», деб жавоб бераркан. Фаришта: «Сенинг унда кўпайтирадиган маблаҚинг борми?», деб сўраркан. Ҳалиги одам: «Йўқ, лекин мен уни Худо учун яхши кўраман», дер экан. Шунда фаришта: «Мен Аллоҳнинг сенга юборган элчисиман, сен уни Худо учун яхши кўрганингдек, Худо ҳам сени яхши кўради», дер экан». Убода ибн Сомит Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ Таоло айтади:


«حَقَّتْ مَحَبَّتِي لِلْمُتَحَابِّينَ فِيَّ, وَحَقَّتْ مَحَبَّتِي لِلْمُتَزَاوِرِينَ فِيَّ, وَحَقَّتْ مَحَبَّتِي لِلْمُتَبَاذِلِينَ فِيَّ, وَحَقَّتْ مَحَبَّتِي لِلْمُتَوَاصِلِينَ فِيَّ»

«Мен учун бир-бирини яхши кўрувчилар Менинг муҳаббатимга сазовордир. Мен учун бир-бирини зиёрат қилувчилар Менинг муҳаббатимга сазовордир. Мен учун бир-бирига саховатли бўлувчилар Менинг муҳаббатимга сазовордир. Мен учун бир-бири билан борди-келди қилувчилар Менинг муҳаббатимга сазовордир». Бу ҳадисни ҳасан иснод билан Аҳмад чиқарган. Уни Ҳоким ҳам чиқариб, саҳиҳ, деган. Моликнинг «Муватто»сида саҳиҳ иснод билан келишича, Муоз р.а.: «Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитдим», дейди:

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278